Хоразмда қарийб 10 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кўп қаватли уйда 9,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Маълум бўлишича, Ҳазорасп туманининг “Паҳлавон Маҳмуд” МФЙда жойлашган “Ҳ.Қ.” маъсулияти чекланган жамиятга тегишли кўп қаватли уй хатловдан ўтказилганда, таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларини сохталаштирган ҳолда, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 9 миллиард 987 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги бир ойда 79 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм табиий газ 10 млрд сўмлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг