Хоразмда эҳсон қутисини ўмаришга уринган шахс қўлга тушди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь
2883Хоразм вилоятида Миллий гвардия қўриқлаш ходими томонидан эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлашга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 сентябрь куни эрталаб соат 06:15 ларда, Шовот тумани Бешмерган маҳалласида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида хизмат олиб бораётган қўриқлаш ходими номаълум шахс зиёратгоҳга тегишли бўлган эҳсон қутисини очишга уринаётганини кўриб қолиб, уни воқеа жойида қўлга олган ва навбатчилик қисмига хабар берган.
Билдирилишича, воқеа жойига зудлик билан етиб келган Шовот тумани қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда, эҳсон қутисидаги пулларни ўғирламоқчи бўлган ушбу шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. эканлиги маълум бўлган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 2 ҳафта давомида бир нечта масжиднинг эҳсон қутиларидаги пулларни ўмариб келган 27 ёшли йигит ушланган эди.