Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларининг калтакланиши бўйича қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
29 Февраль
12464Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Шундан сўнг, ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди. Болалар омбудсмани ҳам мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, Хоразм вилояти Хонқа тумани 36-сонли мактабнинг бошланғич таълим “Меҳнат фани” ўқитувчиси M.A. жорий йилнинг 23 февраль куни ўзи ишлаб келаётган 36-сонли мактабда 1 “А”-синф ўқувчилари (2016 йилда туғилган) Ғ.О.(қиз бола), Ю.A. ва Д.Б. (ўғил болалар)ни дарс пайтида назорат ишларини тўғри бажармаганликлари важи билан калтаклаган.
2024 йил 26 февралда ўқитувчининг бундай ноқонуний ҳаракатлари юзасидан Хонқа туман ИИБ терговга қадар текширув бошлаган.
Терговга қадар текширув доирасида ўқувчилар Ғ.О., Ю.A. ва Д.Б. ларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза, ўқитувчи M.A. га нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Болалар омбудсмани боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилиши айтилмоқда.