Хоразмда 5-синф ўқувчилари мактаб деразаларини таъмирламоқчи бўлди (видео)
Жамият
−
05 Ноябрь
9384QALAMPIR.UZ’га Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари куз-қиш мавсуми учун мактаб деразаларига целлофан қоқиб, ўзлари таъмирлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат бериб, ушбу вазият ишчи гуруҳ томонидан ўрганилгани қайд этилди.
Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича видеолавҳадаги ўқувчилар, уларнинг синф раҳбари ҳамда ишчи ходимлар билан суҳбатлашилган.
Суҳбат давомида ушбу воқеа жорий йил 1 ноябрь куни содир бўлгани, мактабнинг ёғоч дераза ойналари ромларини целлофан билан қоплаш ишларини аслида мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ишчи хизматчилар билан биргаликда бажаргани, улар тушликка кетган вақтида эса шу мактабнинг 5-синф ўқувчилари Ж.Ж., А.С. ва А.З.лар дастгоҳнинг устига чиқиб, дераза ромига плёнка қоқишга ҳаракат қилгани ва бу ҳолат яна бир ўқувчи томонидан тасвирга олингани маълум бўлган.
Ишчи гуруҳ томонидан мактаб директорига ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаши, келгусида улар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мактабда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини қаттиқ назоратга олиши лозимлиги юзасидан огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил муқаддам, 2023 йилнинг октябрь ойида айнан шу мактабнинг 9-синф ўқувчилари шоли даласида ишлатилган эди.