Хоразмда 1,4 млрд сўм кредит пулларини чет элга ўтказиб юборганлар ушланди 

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида 1,4 млрд сўм кредит маблағини ноқонуний четга олиб чиққан шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда “A.D.” оилавий корхонасининг масъул шахслари давлат кафолати остида олинган кредит маблағлари ҳисобидан импорт қилинган парранда боқиш ускуналарининг нархини сунъий равишда ошириб кўрсатган. Улар аслида бозор баҳоси 1,1 млрд сўм бўлган 25,9 минг парранда боқишга мўлжалланган ускуналарни 50 минг бош парранда боқишга мўлжалланганлигини кўрсатиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни “Sh.Y.” хорижий компаниясига ўтказган. Бу билан улар жами 1,4 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.

Эслтиб ўтамиз, олдинроқ Хоразмда имтиҳонсиз “права” олиб беришни ваъда қилиб 3 кишидан 1,3 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг