Хоразм вилоятининг бир неча туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жамият

image

Хоразм вилоятининг Тупроқалъа, Қўшкўпир, Боғот туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 1 апрель куни халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Ушбу сессияда туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Алишер Салаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. 

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг тавсияси билан Шуҳрат Ахмедов Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган. Бунгача у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Яхшибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани муносабати билан туман ҳокими лавозимига Жаҳонгир Назаров тайинланган. Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Жаҳонгир Назаров Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига эса илгари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Бобур Эгамов номзодини тавсия этган. Овоз бериш натижаларига кўра, Бобур Эгамов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғайратжон Султонов Урганч туманининг янги ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм тайинлов ҳокимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг