Урганч туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
01 Апрель 2023
9536Бугун, 1 апрель куни, халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ғайратжон Султонов туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сессияда ташкилий масала кўрилиб, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, Ғайратжон Султоновни туман ҳокимлигига тавсия этган. Ушбу таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Ғайратжон Султонов Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бунгача Урганч тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фрунзе Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.