Хоразмда оммавий муштлашувни режалаштирган 2 гуруҳ қўлга олинди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 31 март куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани “Боғдорчи” маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштирганликлари тўғрисида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Олинган маълумотга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳлар ўртасида режалаштирилган ўзаро жанжалнинг олди олинишига эришилди.

Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўрталарида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, шунингдек ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 194-моддаларига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Урганч тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made