Хоразмда 1,3 млрд сўмлик газни ўғирлаган новвойхона ва машина устахонаси аниқланди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 1,3 миллиард сўмлик табиий газни ўғирлаган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ва новвойхона аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади north_east

1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади

Қайд этилишича, Хива шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятга қарашли Урганч туманида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва новвойхона шохобчасида табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланди. Аниқланишича, корхона мансабдорлари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига яширин йўллар орқали ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келган.

Шу кунгача жами 512 минг 658,8 метр куб газ ишлатилган. Оқибатда давлат манфаатига 1 миллиард 332 миллион сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жавобгарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 11,4 миллиард сўмлик табиий газни талон-торож қилган газ тўлдириш шохобчаси аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Урганч тумани шохобча новвойхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг