Энди ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси бўлади
Sport
−
11:41 200 1 minute
Ўзбекистон Республикаси вилоятларида спортни ривожлантириш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш ҳамда спорт соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 16 ноябрь куни қабул қилинган “Спорт соҳасини рақамлаштириш ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида сўз боради.
Президент қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Маълум қилинишича, маслаҳатчи вазифасини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори бир вақтнинг ўзида бажаради.
Ушбу лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Маслаҳатчиларнинг асосий вазифалари аҳолини, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб қилиш, ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт мусобақаларини ташкил этиш ва маҳаллий ҳокимликларнинг спорт ташкилотлари билан ҳамкорлигини таъминлашдан иборат бўлади.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November