Хонанда Фаррух Ҳамроев ҳам жаримага тортилди
3-саҳифа
−
19 Июнь 11508 1 дақиқа
Хонанда Фаррух Ҳамроев шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, хонанда фарғоналик шоир Исмоилжон Бабаевга тегишли “Она юринг, ҳажга борамиз” номли шеъридан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига юборилган.
Судда хонанда қонунни бузгани аниқланиб, унга айбланган моддаси бўйича жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, муаллиф ҳуқуқбузардан базавий ҳисоблашнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон пули талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловнинг “Севилмаган ёр керак менга” номли шеъри Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланганди. Хонандага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида – 750 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси