Хоккей бўйича Олимпиада чемпиони аниқланди
Спорт
−
10:24 1594 1 дақиқа
Кеча, 22 февраль куни хоккей бўйича АҚШ эркаклар терма жамоаси 2026 йилда Италияда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинлари финалида Канада устидан қўшимча вақтда ғалаба қозонди ва Олимпиада чемпионига айланди.
Миланда ўтказилган ҳал қилувчи учрашув 2:1 (1:0, 0:1, 0:0, 1:0) ҳисобида якунланди. АҚШ сафида асосий вақтда Мэттью Болди гол урди. Канада таркибида эса Кейл Макар ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимда Жек Хьюз ғалаба голини киритди.
Бу америкаликлар тарихидаги учинчи Олимпия олтин медали бўлди. Улар аввал 1960 ва 1980 йилларда ҳам Олимпиада чемпионига айланишган.
Канадалик ҳужумчи Коннор Макдэвид турнир давомида 13 очко (2 гол ва 11 голли узатма) жамғариб, NHL вакиллари орасида Олимпия турнири рекордини ўрнатди ва энг самарали ўйинчи бўлди. Яна бир канадалик Маклин Селебрини бешта гол билан 2026 йилги Олимпиаданинг энг яхши тўпурари деб топилди.
Мазкур баҳс Италиядаги 2026 қишки Олимпия ўйинлари мусобақасига якун ясади. Ўйинлар Милан ва Кортина-д’Ампеззо шаҳарларида бўлиб ўтди.
Live
Барчаси