Ходимларига Тошкент пропискасини олиб бера оладиган ташкилотлар сони ортди
Жамият
−
17 Апрель 2019 6135 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ходимларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка олиб бера оладиган ташкилотлар сони биттага кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Раҳбарлари ходимларни прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 81 та ташкилот мавжуд эди.
Live
Барчаси