Ходим бошлиғини 33 минг долларини тотализаторда ютқазиб қўйди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2021
11019Чирчиқда ишчи бошлиғининг ишончига кириб, алдов йўли билан унинг 33 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Олган пулларининг барчасини эса тотализаторда ютқазиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Х.С. “Х.Б.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга шерикчилик асосида чет-элдан қишлоқ хўжалиги экинлари учун зарур бўлган минерал ўғитлар олиб-келиб сотишни айтиб, 33 минг АҚШ долларини олган. Шундан кўрилган фойдадан маълум қисмини бериб туришни ваъда қилган.
Маълум қилинишича, фирибгар пулни қўлга киритгандан сўнг, сумманинг тўлиқ қисмини тотализатор тикиб, ютқазиб қўйган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси