Хизмат транспортида юришни қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлиги айтилди

Жамият

image

Амалдорлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиши зарур. Бу ҳақда бугун, 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев  раислигида ўтаётган коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда сўз очилди.

Манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётгани кўрсатиб ўтилди. Қайд этилишича, тўғридан тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмаган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилган. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди north_east

Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

Шунингдек, бу борада Эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.

Бунда, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилганди. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция хизмат транспорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг