Хивадаги хонадонда йирик ёнғин бўлди
Жамият
−
03 Сентябрь 2019 5380 1 дақиқа
2019 йилнинг 2 сентябрь куни соат 03:28 да Хива тумани “Варангзон” маҳалласи Мевазор кўчаси 34-уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 7 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 03:41да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 15 километр) вақтда уйнинг томи ва ички қисми қуюқ тутун аралаш очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:53 да қуршаб олиниб, соат 04:45 да ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида уйнинг 200 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 280 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь