Хивада “Strongmen” халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади
Жамият
−
13 Июль 2023
4152Хивада Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда кеча, 12 июль куни Президент томонидан қабул қилинган “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда келтирилган.
Қарорга кўра, 2024 йил Хивада:
• мартда “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбири;
• май ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади.
2023–2024 йилларда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:
• “Taste of Uzbekistan Festival” шиори остида гастрономик фестиваль;
• Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Strongmen” халқаро баҳодирлар мусобақаси;
• “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар.
Шунингдек, халқаро тадбир логотипи ҳамда Хива шаҳри ҳақида ўзбек, рус, инглиз, араб ва француз тилларида қўлланма ишлаб чиқилади.
2023 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил этилади.