Хива туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
24 Февраль
8839Сардор Полвонов Хоразм вилоятининг Хива туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Бугун, 24 февраль куни Халқ депутатлари Хива тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилиб, унда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов йиғилиш қатнашчиларига Хива тумани ҳокими лавозимига Сардор Полвонов Мақсудовични таништирди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг Сардор Полвонов Мақсудовични Хива тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Қайд этилишича, Сардор Полвонов номзоди Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган. У бунга қадар Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.