Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид буюмларни сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
21 Февраль
8407Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид тангаларни сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 февраль куни Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Қ.Б. Хива хонлиги даврига оид 2 дона, Бухоро амирлиги даврига оид 1 дона тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига сотаётган пайтида ушланган.
Шундан сўнг, гумондорнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у қадимий экспонатларни сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси