Хитойнинг автогиганти ўзининг сунъий йўлдошларини учирди

Технология

image

Хитойнинг Geely компанияси сунъий йўлдошларининг иккинчи гуруҳини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Бортида 11 та Geely-02 сунъий йўлдоши бўлган Long March-2C ракетаси шу йилнинг 3 февраль куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Сичуань провинциясидаги Сичан сунъий йўлдошни учириш марказидан муваффақиятли учирилди.

Қайд этилишича, учиришдан кўп ўтмай, гуруҳ белгиланган орбитага чиққан.

Long March-2C миссияси модель хизматга кирганидан бери орбитага энг кўп сонли сунъий йўлдошларни етказди.

Geely-02 космик сунъий йўлдош туркуми алоқа, навигация ва масофадан зондлаш технологияларини интеграциялашган ҳолда, автоматлаштирилган ҳайдаш ва ақлли тармоққа уланиш каби соҳаларда ёрдам кўрсатиш орқали бутун дунёдаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Geely

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made