Хитойлик супермаркетда пичоқ билан одамларга ташланди. Қурбонлар бор
Олам
−
05 Июнь 2020
5618Бугун, 5 июнь куни номаълум киши Хитойнинг Сянью уездидаги супермаркетга келганларга ҳужум қилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна етти киши жароҳатланган ҳамда улар касалхонага олиб кетилган.
Таъкидланишича, тажовузкор харидорларга пичоқ билан ташланган ва уларга кўплаб жароҳат етказган.
Айни пайтда эркак ҳибсга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у 35 ёшли Чжан исмли фуқаро эканлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Хитойнинг жанубидаги Учжоу шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак бир гуруҳ мактаб ўқувчиларига ҳужум қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 40 нафарга яқин одам жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь