Хитойлик олимлар янги коронавирусга қарши самарали учта дори топдилар
Олам
−
30 Январь 2020
10758Хитойлик тадқиқотчилар янги коронавирусга (2019-нCоВ) яхши қаршилик кўрсатадиган учта дори топдилар, Бу ҳақда бугун, 30 январь куни People Daily News хабар берди.
Маълум бўлишича, узоқ вақт ишлаб чиқарилган ва барча керакли клиник синовлардан ўтган учта "Ремдесивир", "Хлорохин" ва "Ритонавир" дорилари клиник қўлланишда коронавирусга қарши курашда ёрдам беради. Ушбу кашфиёт Ҳарбий тиббий фанлар академияси ва Хитой Фанлар академиясининг Уханъ вирусология институти тадқиқотчилари томонидан амалга оширилди.
Дунё бўйича ушбу вирусни юқтирганлар сони 7894 нафарга етди. Бугунгача коронавирус 20 га яқин мамлакатга кириб боришга улгурди ва ҳар куни бирор давлатда аниқланяпти. Шу билан бирга, 100 дан ортиқ бемор вирусдан даволангани ҳам маълум.
Шарипов Нуруллоҳ
LiveБарчаси