Хитойдан қайтаётган Макрон Пекин ва Вашингтон орасига тушмаслигини айтди 

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Тайвань бўйича АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликда Европа Иттифоқининг иштирок этишига қарши чиқди. Бу ҳақда у Хитойдан қайтаётиб, самолёт бортида “Politico” ва “Les Echos” нашрларига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Франция раҳбарининг фикрича, Европа Иттифоқи стратегик манфаатларини таъминлаш учун Вашингтонга қарамликни камайтириши керак.

Шунингдек, у Европа сўнгги пайтларда АҚШ билан қурол-яроғ ва энергетика соҳасида алоқаларни кучайтирганини қайд этган. Макроннинг таъкидлашича, қитъа мамлакатлари ўзининг мудофаа саноатини модернизация қилишга эътибор қаратиши керак.

Франция етакчисининг ишончи комилки, Европа ҳам Москва ва Пекин мисолида АҚШ долларига қарамликни камайтириши лозим. 

“Агар қудратли давлатлар ўртасидаги зиддият кучайса, стратегик мухториятимизни молиялаштиришга на вақтимиз, на ресурсларимиз бўлади ва биз вассалга айланиб қоламиз”, дея огоҳлантирган Эмануэль Макрон.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президентининг Хитойга давлат ташрифи 5-7 апрель кунлари бўлиб ўтганди. 6 апрель куни Си Цзиньпин ва Макрон ўртасидаги музокараларнинг расмий қисми бўлди, унда Пекин ва Париж ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик, Хитой ва Европа Иттифоқи муносабатлари, шунингдек, Украина инқирози муҳокама қилинди. Макронга Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳамроҳлик қилди, бироқ у кўпинча иккинчи планга тушуб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Франция Европа Иттифоқи Хитой Тайвань Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг