Хитойдаги қабрдан 3600 йиллик пишлоқ топилди
Олам
−
28 Сентябрь
4284Хитойнинг Шинжон шаҳридаги Сяохе қабристонида ўтказилган археологик қазишмаларда топилган тобут ичидан чиққан заргарлик буюми дейилган ноёб топилма пишлоқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Қабристонда 2003 йилда олиб борилган қазишмалар пайтида 3600-йиллик тобут очиб кўрилган эди. 21-йил ўтгач, тадқиқотчи гуруҳ тобут ичидан олинган деталь кефир пишлоқи деган хулосага келди.
Пекиндаги Хитой Фанлар Академиясининг палеогенетик мутахассиси Қиаомеи Фу оддий пишлоқ юмшоқ бўлишидан келиб чиқилса, ҳозир топилган буюмнинг пишлоқ ёки қандайдир таом масаллиғи эканини фараз қилиш ғалати туюлишини билдирди.
“Биз топган нарса ҳақиқатан ҳам қуруқ, зич ва қаттиқ шаклда. У йиллар давомида чанг билан шу кўринишга келган”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, аёлнинг тобути эксгумация қилинганида, “Тарим ҳавзаси” чўлининг қуруқ иқлими туфайли у яхши сақланиб қолган.
Пишлоқ ишлаб чиқариш тарихда узоқ вақтдан бери борлиги тасвирланган бўлса-да, тадқиқотчилар “Cell” журналида чоп этилган мақолада “ферментланган сут маҳсулотлари тарихи асосан антик даврда йўқолгани”ни ёзган.
“Бу 3600-йиллик кефир пишлоқ намуналари 3000-йилдан ортиқ сақланиб қолган ва бронза давридаги Хиаоҳе аҳолиси томонидан ишлаб чиқарилган бир неча сут қолдиқлари қаторига киради”, дейди олимлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қадимий Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилганди. Ибодатхона деворларининг сақланиб қолган баландлиги 3 метрни ташкил этади ва унда 5 та эшик мавжуд. Деворларда юзи овалсимон ва қулоқлари зебу-зийнатларга бой маъбуданинг тасвирлари сақланиб қолган. Бу тасвирларда қанотли, устки қуббаси ярим ой шаклида бўлган тож ҳам кўзга ташланади. Ибодатхона деворларидаги сурат парчаларида турли персонаж тасвирлари ҳам учрайди, бу эса ибодатхонада бир нечта илоҳ тасвирланганини кўрсатади.
Шунингдек, ибодатхона деворларида токчалар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бирининг ичида лойдан ясалган ҳайкалнинг қўл ва оёқ қисмлари топилган. Археологлар бу ибодатхона ВИИ-VIII асрларда фаолият кўрсатган, лекин 712-йилда араблар Самарқандга юриш қилганида ёқиб юборилганини тахмин қилмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь