Хитойда онлайн викторинада ғолиб бўлиш учун 400 та телефондан фойдаланган эркак ҳибсга олинди
Олам
−
09:31
2348Хитойда онлайн викторинада ғалаба қозониш мақсадида 400 та телефон ишлатган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.
Ма исмли ушбу эркак стримерларнинг онлайн трансляцияларини, биринчи навбатда, совринли ўйинлар учун жуда яхши кўрарди. Бунинг эвазига у яхши даромадга эга бўлган: қимматбаҳо совғалар, iPhone ва компьютер ускуналарини ютиб олган ва кейинчалик уларни қайта сотган. Эркак кундалик эҳтиёжлар ва iPhone каби нарсаларни ютиб, қайта сотишдан ойига 1400 дан 2800 АҚШ долларигача даромад қилган.
Имкониятини ошириш учун Ма 400 дан ортиқ телефонлардан фойдаланган – у ҳар бир қурилмадан тизимга кирган ва “омадли сумкалар” деб аталадиган ўйинда иштирок этишини тасдиқлаган.
Йўлдан ўтаётган кекса киши Манинг гаражидаги ғайриоддий ҳаракатни пайқаб, бу фирибгарлик операцияси деб гумон қилиб, полицияга хабар берган.
Эркак ҳибсга олинган ва шахсий маълумотларни ноқонуний тарқатишда айбланган. Негаки у барча аккаунтларни тасодифий одамларга рўйхатга олган. Энди уни жарима ва уч йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
LiveБарчаси