Лукашенко тез орада Путин билан учрашиши ва Хитойга боришини маълум қилди
Олам
−
23 Декабрь
1084Беларусь резиденти Александр Лукашенко тез орада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши ва Хитойга боришини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 23 декабрь куни машинасозликни ривожлантириш бўйича йиғилишда маълум қилди.
“Бир неча кундан кейин биз Владимир Владимирович Путин билан учрашамиз. Ва агар бизнинг даражамизда бирон бир масалани муҳокама қилиш зарурати туғилса, биз уларни муҳокама қиламиз”, деди Лукашенко.
Шунингдек, Лукашенко 2025 йил маълум сабабларга кўра қийин бўлишини таъкидлади.
“Биз муваффақиятли ишлаган анъанавий бозорларимизни кенгайтиришимиз керак. Шунинг учун (ўтган ҳафтада) Уммон ва Амирликларга ташрифлар бўлди. Тез орада Хитойга ва ҳоказоларга бўлади. Бу бизнинг бозорларимизни диверсификация қилишдир”, дейди Лукашенко.
Маълумот учун, декабрь ойининг сўнгги ўн кунлигида Санкт-Петербургда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ва МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Лукашенко Путин билан мазкур саммит доирасида учрашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко охирги марта Хитойга ўтган йилнинг декабрь ойида борганди. Ўшанда у Дяоюйтай ҳукумати қароргоҳида ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашди.