Хитойда Лукашенко ва Си Цзиньпин учрашди

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда "Пул первого" Telegram-канали маълум қилди.

“Дяоюйтай ҳукумати қароргоҳида Беларусь ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда”, дейилади хабарда.

Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусь аллақачон Хитой билан ҳамкорлик қилиш ва дўст бўлишга қарор қилган.

“Муносабатлар даражасининг тарихий юксалиши анъанавий йўналишларни чуқурлаштиришга, ҳамкорлигимизнинг янги йўналиш ва механизмларини ишга туширишга кучли туртки берди. Беларусь Хитой учун ишончли ҳамкор бўлган, шундай бўлиб қолади”, дейди Лукашенко.

“Белта” агентлигининг қайд этишича, кун тартибидан савдо-иқтисодий, сармоявий ва халқаро ҳамкорлик масалалари, қатор ижтимоий-гуманитар тадбирлар ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Литва, Латвия ва Польша Президентлари Дубайдаги иқлим саммитида Беларус фуқароси Александр Лукашенко билан суратга тушишдан бош тортганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made