Хитойда юк кемаси кўприкни бузиб юборди
Олам
−
22 Февраль 2024 8169 1 дақиқа
Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида юк кемаси кўприкка урилиши оқибатида иншоотнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Айтилишича, Фошань шаҳридан кетаётган бўш контейнер кемаси Чжуцзян дарёси устидаги Лисиньша кўпригининг таянчига урилган. Бу кўприкнинг бир қисми қулашига олиб келган. Шундан сўнг воқеа жойига тегишли бўлинмалар етиб бориб, қутқарув ишларини олиб борди. Лисиньша кўприги бўйлаб ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган. Машиналарнинг сувга қулагани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Қайд этилишича, автобус сувга қулаган — дастлабки маълумотларга кўра, ўша пайтда автобусда фақат битта ҳайдовчи бўлган.
“South China Morning Post” газетасининг ёзишича, бир нечта автомобиль ҳам сувга тушиб кетган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мадина Отабоева
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025