Хитойда янги вирус туридан илк ўлим ҳолати қайд этилди
Олам
−
12 Апрель 2023
10807Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) H3N8 парранда гриппи ташхиси мусбат бўлган хитойлик аёл вафот этганини маълум қилди. Мазкур ўлим вируснинг ушбу кичик туридан қайд этилган биринчи ҳолатдир. Бу ҳақда “BNO news” хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 26 март куни Гуандун провинцияси Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказида Чжунгшан шаҳрида яшайдиган 56 ёшли аёлнинг мазкур гриппни юқтиргани тасдиқланган.
ЖССТ маълумотларига кўра, бемор оғир пневмония билан касалхонага ётқизилган, унда бир қатор сурункали касалликлар ҳам бўлган.
Маълумот учун, H3N8 парранда гриппи биринчи марта 2022 йил апрель ойида Хитойда ёш болада аниқланган. Бола яшайдиган хонадондаги барча уй ҳайвонларида ҳам касалланиш ҳолати қайд этилган. Ўтган йилнинг май ойида эса яна бир бола ушбу гриппни юқтиргани маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Экваториал Гвинеяда марбург вирусидан касалланишнинг 4 та ҳолати аниқланган эди. Олимлар уни 2014 йилги эбола вируси каби халқаро эпидемияга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси