Хитойда ўлат эпидемияси хавфи юзага келди
Олам
−
07 Август 2020
24864Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор туманида бир киши ўлатнинг ошқозон шаклидан вафот этди. Бу Баотоу шаҳар округининг Дархон-Муминган уездида юз берди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар берди.
Айни вақтда қурбон билан алоқада бўлган 35 киши карантинга олинган. Туманда юқори даражали эпидемиологик хавф режими ишга тушган. Бу йил охиригача давом этади. Ҳукумат маҳаллий даражада ўлат тарқашидан хавфсирамоқда.
Минтақада касалликнинг асосий манбаси кемирувчиларнинг гўшти ва ички аъзоларини термик ишлов бермасдан истеъмол қилиш ҳисобланади.
LiveБарчаси