Хитойда инсонни ҳиссий қўллаб-қувватловчи роботлар сотувга чиқди (видео)

Олам

image

Хитойнинг UBTECH компанияси инсонлар билан мулоқот қилиш ва эмоционал қўллаб-қувватлашга мўлжалланган Uworld U1 сериясидаги гуманоид роботларни тақдим этди. Бу ҳақда “New Atlas” хабар берди.

Қайд этилишича, компания ушбу қурилмаларни дунёдаги биринчи тўлиқ ўлчамли, оммавий ишлаб чиқарилган ултрабионик ҳамроҳ роботлар сифатида оммага таништирган.

Янги роботлар инсоннинг овоз оҳанги, юз ифодаси ва нигоҳини таҳлил қилиб, суҳбат қуриши мумкин. Улар 88 та серво бўғинга эга бўлиб, инсон ҳаракатларининг 90 фоизигача такрорлай олиши ҳамда турли микроифодаларни намойиш қилиши айтилган.

Uworld U1 сериясига U1 Lite, U1 Pro ва U1 Ultra моделлари киради. Роботларнинг бўйи 163–183 сантиметр, вазни эса 35–42 килограммни ташкил қилади. Нархлари моделига қараб 119 800 юандан 990 000 юангача (тахминан 17,6 минг доллардан 145,7 минг долларгача) баҳоланмоқда.

Компания роботлар кексаларга ҳамроҳ бўлиши, инсонлар билан суҳбатлашиши ва руҳий кўмак беришини таъкидлаган. Ubtech тақдимот кунининг ўзидаёқ 13 мингдан ортиқ буюртма олганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ илк бор гуманоид роботларнинг никоҳ тўйи ўтказилган эди.

Дилнура Уринова


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг