Хитойда дунёдаги энг тезюрар поезд ишга туширилди

Олам

image
Шанхайда дунёдаги энг катта планетарий очилди (фото) north_east

Шанхайда дунёдаги энг катта планетарий очилди (фото)

Хитойда тезлиги 600 километр соатга етиши мумкин бўлган поезд ишга туширилди. Бу ҳақда “Xinhua” давлат ахборот агентлиги хабар берди.  

Транспортнинг тақдимоти кеча, 20 июль куни Шаньдун провинциясининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтди. 

Нашрнинг таъкидлашича, у дунёда бундай хусусиятларга эга бўлган қуруқлик транспортининг биринчи модели. Поезднинг асосий хусусияти магнит ёстиқ бўлиб, у шовқинни камайтиради ва ҳайдаш пайтида темир йўл юзига тегмасликка имкон беради. 

China Railway Rolling Stock маълумотларига кўра, Хитой ушбу транспортни ривожлантирган ягона мамлакатдир. 

Аввалроқ, Хитойнинг Шанхай шаҳрида дунёдаги энг йирик планетарий очилгани ҳақида хабар бергандик. Асосий бинонинг умумий майдони 38 минг квадрат метрни ташкил этади. Қўшни иншоотларга эга мажмуа 58,6 минг квадрат метр майдонда жойлашган. 


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Хитой

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг