Хитойда дунёдаги энг тез ҳаракатланувчи поезд ишга туширилади
Технология
−
30 Апрель 2023
17739Хитой дунёдаги биринчи вакуумли, энг тез ҳаракатланувчи поездни ишга туширади. Бу ҳақда “SCMP” нашри хабар берди.
Хитойдаги энг тезкор транспорт бўлиши кутилаётган поезд 175 км узунликдаги маршрют бўйлаб 1000 км/соат тезликда ҳаракатланади. Яъни саёҳат оддий поездда 3 соат вақтни талаб қилса, бу поезда 15 дақиқа давом этади. Бундай катта тезликка ғилдиракларнинг ўрнига магнит ўрнатилгани ва ҳаво қаршилиги йўқлиги (Hyperloop вакуумли капсулада ҳаракат қилади) туфайли эришилди. Мазкур поезд ҳаракати Осиёнинг жануби-шарқида иккита йирик саноат шаҳарлари – Ханчжоу ва Шанхай ўртасида амалга оширилади.
Ўтган йили Хитойда ҳудди шундай тизимнинг ишлаши синовдан ўтказилган эди, аммо унда йўл узунлиги бор-йўғи 2 километрни ташкил қилган, поезд эса 130 км/соат тезликда ҳаракатланган. Янги авлод поездининг тўлиқ йўлга қўйилиши 2035 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев