Хитойда Буюк Хитой деворидан ҳам қадимийроқ девор топилди 

Олам

image

Хитойда археологлар бундан 2800 йил олдин қурилган қадимий мустаҳкам деворни топди. Бу ҳақда “Livescience” хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ноёб объект Хитойнинг биринчи императори ҳукмронлигидан олдин қурилган ва Шарқий Шаньдун провинсиясидаги тоғ довони орқали ўтган.

Дастлаб олимлар деворнинг кенглиги тахминан 10 метрни ташкил этишини тахмин қилган, аммо кейин унинг кенглиги 30 метрга етиши аниқланган. Девор бўлакларидан ташқари, тадқиқотчилар уйлар, йўллар ва хандаклар қолдиқларини, шунингдек, ҳайвонлар суяклари ва ўсимлик қолдиқларини топган, бу эса истеҳкомнинг ёшини аниқ белгилашга имкон берган.

Баъзи оммавий ахборот воситалари бу кашфиётни Буюк Хитой деворининг қурилишидан 300 йил илгари қурилган деб ҳисобламоқда. Бироқ баъзи мутахассислар бу даъволарни рад этган. 

Қолаверса, олимлар топилган истеҳкомлар Буюк Хитой деворининг бир қисми эмаслигини, балки Хитой ҳудуди доимий равишда ўзаро урушлар олиб борадиган кўплаб мустақил давлатларга бўлинган даврда қурилган алоҳида объектни англатишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар Хитойда Homo juluensis деб номланган қадимий одамнинг янги турини кашф этганди. Ушбу тур тахминан 200 минг йил аввал йўқолиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой археолог Буюк Хитой девори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг