Хитойда бир кунда 37 миллион киши коронавирусга чалинди
Олам
−
24 Декабрь 2022 7603 1 дақиқа
Хитойда бир сутка ичида 37 млн киши коронавирусга чалинганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг ёпиқ йиғилишида коронавирус билан касалланиш бўйича статистик маълумотлар эълон қилинган. Йиғилиш баённомасига кўра, бир кун ичида Хитойда 37 миллион одам коронавирус юқтирган. Умумий ҳисобда декабрь ойининг биринчи 20 кунида мамлакатда 248 миллион кишида касаллик аниқланган.
Шунингдек, баённомада вирусдан вафот этганлар сони тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган.
Мамлакатда касалланишлар сонининг ошиб кетишига яқинда Пекинда карантин чекловларини анча енгилаштирилиши сабаблиги айтилмоқда. Бу эса табиий иммунитети паст хитойликлар орасида ўта юқумли омикрон штаммининг кенг тарқалишига олиб келган.
Озода Чориева
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025