Хитойда ҳукумат таркиби янгиланди. Кимлар қолдию, кимлар кетди?
Олам
−
12 Март 2023
8445Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши янги Бош вазир ўринбосарлари, Давлат кенгаши аъзолари, вазирлар ва қўмиталар раҳбарларини тасдиқлади. Ҳукуматнинг янги таркибини 11 март арафасида тайинланган Бош вазир Ли Цян таклиф қилди. Бу ҳақда “Sinxua” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бош вазир ўринбосарлари таркиби тўлиқ янгиланган. Бу лавозимларни Дин Сюэсян, Хэ Лифэн, Чжан Гоцин ва Лю Гочжун эгаллаган. Ли Шанфу, Ван Сяохун, У Чжэнлун, Шэнь Ицин, Цинь Ган Давлат кенгашига аъзо бўлишган.
2022 йил декабрида Хитой Ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Цинь Ган ўз лавозимини сақлаб қолган. Бундан ташқари, давлат Хавфсизлик вазири Чэнь Исинь, Молия вазири Лю Кунь ва савдо вазири Ван Вэньтао ўз лавозимларида қолган.
АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган Ли Шанфу янги Мудофаа вазири этиб тасдиқланган. Чжэн Шаньцзе Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси раиси, И Ган эса Халқ банки директори бўлди.
Аввалроқ, депутатлар учинчи муддатга сайланган ХХР раиси Си Цзиньпин таклифига кўра Ли Цянни Бош вазир лавозимига тасдиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси Раиси сифатида учинчи беш йиллик муддатга сайланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь