Си Цзиньпин Хитой раислигига учинчи муддатга сайланди

Олам

image

Бугун, 10 март куни Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси Раиси сифатида учинчи беш йиллик муддатга сайланди.

Қайд этилишича, Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг 3000 га яқин аъзоси бошқа номзод бўлмаган сайловда 69 ёшли Си Цзиньпиннинг Раис бўлишини бир овоздан ёқлаган. Овоз бериш бир соатга яқин давом этган, электрон овозларни санаш тахминан 15 дақиқада якунланган.

Бундан ташқари, Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши раиси этиб қайта сайланган. Келгуси икки кун ичида Си Цзиньпин томонидан тасдиқланган мансабдор шахслар вазирлар маҳкамасидаги юқори лавозимларни эгаллаши кутилмоқда. Хусусан, Хитойнинг 2-ўриндаги лавозимига Бош вазир Ли Цян тайинланиши тахмин қилинмоқда. 

Си Цзиньпин илк бор 2013 йил март ойида Хитой Раиси этиб сайланган ва 2018 йил март ойида иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланган. ХХРда раислик лавозими 1954 йилда мамлакат конституциясининг қабул қилиниши билан ташкил этилган бўлиб, бу лавозимни биринчи бўлиб Мао Цзедун эгаллаган. Бу лавозим 1975 йилда тугатилиб, етти йилдан кейин қайта тикланган. Илгари конституция бир шахснинг ХХР раислигида икки марта қайта сайланишини чеклаган бўлса, 2018 йилнинг мартида конституцияга киритилган ўзгартиришлардан сўнг тегишли чекловлар олиб ташланган.

Маълумотларга кўра, Си Цзиньпин 13 март куни йиллик парламент сессияси ёпилишидан олдин нутқ сўзлайди. Бу нутқ уч йиллик COVID чекловлари ва Ғарб билан муносабатларнинг ёмонлашуви туфайли юзага келган муаммолар ҳақида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой сайлов Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг