Хитой ёнғинлардан ташқари, яна бир табиий офатдан катта зарар кўрди
Олам
−
03 Апрель 2020
15137Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Сичуан провинциясининг Шицу округида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида 4000 дан ортиқ одам зарар кўргани айтилмоқда.
Табиий офат натижасида 84 қишлоқнинг 790 дан ортиқ уйи шикастланган. Провинциянинг маҳаллий жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, иқтисодий зарар 79,83 миллион юанга (тахминан 11.28 миллион доллар) баҳоланмоқда. Ҳозирча жабрланганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Маълумот учун, зилзила Гардза-Тимбет автоном туманида 1 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:23 да юз берди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, силкинишлар маркази Сичуан пойтахти Ченгду шаҳридан 559 км узоқликда жойлашган. Бу ҳудудда жуда кам аҳоли истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг бошқа бурчагида ҳукумат катта ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда. Ёнғинлар оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.