Хитой Ўзбекистондан олтин медални тортиб олди
Спорт
−
06 Октябрь 2023
15349Аввалроқ Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Ханчжоуда бўлиб турган QALAMPIR.UZ журналистининг маълум қилишича, Клевлеевнинг олтин медали кумушга айлантирилган.
Гап шундаки, баҳслардан видеотакрорларни кўриб чиққан ҳакам, унинг рақиби хитойлик спортчига қўлланилган 50 сониялик жаримани олиб ташлаган ва унинг натижасини 98,2 сония қилиб ўзгартирган.
Оқибатда Анвар Клевлеев иккинчи ўринга тушиб қолди. Клевлеев 98.63 сониялик натижани қайд этганди.
ЎзА нинг маълум қилишича, Ўзбекистон жамоаси мураббийлари ҳозирда протест ёзган. Ҳакамлар ҳайъати натижани яна қайта кўриб чиқишяпти.
LiveБарчаси