Анвар Клевлеев Осиё ўйинлари ғолиби бўлди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк олтин медални қўлга киритди. 

Навбатдаги олтин медалга каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев муаллифлик қилди.

Унинг финалда қайд этган 98.63 сонияли натижасини ҳеч бир рақиб яхшилай олмади ва Клевлеев Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Маълумот учун, кеча, 5 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган XIX ёзги Осиё ўйинларининг 12-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 3 та олтин ва 3 бронза медалини қўшиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Анвар Клевлеев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг