Хитой уни қул қилмоқчи бўлганларнинг “бошини ёради” — Си Цзиньпин
Олам
−
01 Июль 2021
12872Хитой халқи уни қул қилишга уринган ҳар қандай ташқи кучнинг “бошини ёради”. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин партиянинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда шундай деди.
“Хитой халқи адолат тарафдори, у зўравонликдан қўрқмайди, бизнинг миллатимизда миллий ғурур ва ишонч ҳисси кучли. Хитой халқи ҳеч қачон бошқа миллатларни камситмаган, эзмаган ёки қулга айлантирмаган. Бундай ҳолат ўтмишда бўлмаган, ҳозир ҳам йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди ҳам”, дейди у.
Си Цзиньпиннинг қўшимча қилишича, ташқи кучларнинг зулми 1,4 миллиардлик Хитой халқининг қаршилигига учрайди.
“Шу билан бирга, Хитой халқи ташқи кучларнинг унга зулм қилишига, уни қул қилишига уринишларини қабул қилмайди. Ким бундай қилишга қарор қилса, 1,4 миллиард кишилик Хитой халқининг жони ва қонининг темир деворига дуч келади ва бошини синдириб олади”, дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Раиси бугунги маросимда “Коммунистик партиянинг раҳбарлигисиз янги Хитойни яратиш ва уни ҳозирги ривожланиш даражасига етган мамлакатга айлантириш имконсизлигини” айтиб ўтди.
Маълумот ўрнида, ХКП инқилобий ҳаракатнинг кучайиши даврида марксизм-ленинизм ғоялари асосида ташкил этилган, унинг биринчи қурултойи 1921 йил 23 июлдан 5 августгача ноқонуний равишда ўтказилган. Ушбу асосий йиғилишда 13 киши, жумладан, бўлажак Хитой раҳбари Мао Цзэдун (1893-1976) иштирок этди. Шундан сўнг делегатлар партиянинг расмий номини аниқлаган ва унинг биринчи дастурини қабул қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь