Хитой Тожикистонда махфий ҳарбий база қурмоқда – “The Telegraph”
Олам
−
11 Июль
17237Хитой Тожикистон ҳудудида ўн йилдан бери яширин ҳарбий база қурмоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
Манба томонидан эълон қилинган видеоёзувда сунъий йўлдошдан олинган суратлар акс этган.
“Хитой ўзининг илғор мудофаа чизиғининг бир қисми сифатида Марказий Осиё давлатига ўқ-дорилар ва ҳарбий технологияларни етказиб бермоқда. Бу эса “Толибон” бошқараётган Афғонистоннинг хавфсизликка таҳдиди кучайиб бораётганидан далолат беради”, дея ёзади нашр.
Газетага кўра, расмий Пекин иқтисодиётга катта сармоя киритгандан сўнг, қўшни давлат билан ҳарбий таъсирини оширишга интилмоқда. Бу, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг Россия ўрнига Хитой ва ҳатто Туркияни иқтисодий ва ҳарбий ҳамкори сифатида қабул қилиш тенденциясидан биридир.
“Хитой 2016 йилда Тожикистон билан хавфсизлик шартномасини имзолаган. Пекин қарийб ўн йилдан бери бу махфий базани дунёнинг энг чекка бурчакларидан бирида қурмоқда. Пекин қўшни давлатларда ҳам худди шундай йўл тутишни режалаштираётганидан хавотир кучаймоқда. Чунки Россиянинг иқтисодий ва хавфсизлик бўйича одатий ҳамкори бўлган Хитой Москва томонидан Украинада уруш ҳаракатлари олиб борилаётган пайтда Тожикистон билан муносабатларни кучайтирмоқда”, дея ёзган газета.
Маълумот учун, жорий йилнинг 4 июль куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин расмий ташриф билан Тожикистонга борди. Хитой раҳбари Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон жорий йилнинг июль ойида Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) дастурини имзолаш ташаббуси билан чиқишни таклиф қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси