Хитой TikTok’ни АҚШга сотишдан воз кечди

Технология

image

TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШдаги активларини сотиш бўйича битим бекор қилинди. Бунга АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган божлар туфайли Хитойнинг келишувдан воз кечгани сабаб бўлган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Битим TikTok’га эгалик қилувчи Хитой интернет холдинги – ByteDance ва АҚШ ҳукумати томонидан маъқулланган эди. Манбалар берган маълумотларга кўра, битим ижтимоий тармоқнинг операциялари АҚШда жойлашган ва асосан америкалик инвесторларга тегишли янги компанияга ўтишини назарда тутган.

Маълум бўлишича, агар битим муваффақиятли якунланганида, ByteDance’нинг TikTok’даги улуши 20 фоиздан камроқни ташкил қилган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 январдан бошлаб АҚШда ByteDance’дан TikTok’нинг Америка сегментини сотишни талаб қилувчи қонун кучга кирди. Агар Хитой компанияси бу шартларга риоя қилмаса, Вашингтон миллий хавфсизлик сабабларидан келиб чиқиб, ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланишни тақиқлайди.

Умуман олганда, қонун АҚШнинг TikTok’нинг Хитой компания билан алоқаси сабабли ушбу сервис Хитой Халқ Республикаси ҳукуматига бўйсунади деган хавотирини билдиради. Америка раҳбарияти фикрига кўра, Пекин ушбу платформадан бошқа давлатлар аҳолиси сиёсий қарашларига кенг миқёсда таъсир кўрсатиш учун фойдаланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой TikTok ByteDance

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг