Хитой Тайвань бўғозида жанговар машғулотларни бошлади

Олам

image

Бугун, 23 июль куни Хитой Фуцзянь вилояти соҳиллари яқинидаги Тайван бўғозининг айрим ҳудудларида икки кун давом этадиган жанговар ўқ отиш машқларини бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар қилди.

Машқлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ўртасида Тайвань масаласи ҳам муҳокама қилинган музокаралардан бир кун ўтиб бошланмоқда.

Денгиз маъмурияти хабарига кўра, машқлар ҳар икки кунда маҳаллий вақт билан соат 06:00 дан 18:00 гача Фуцзянь вилоятига туташ Дуншань ороли атрофида, Гуандун вилояти чегараси яқинида ўтказилади.

Хитой сўнгги марта ўтган йил декабрь ойида Тайванни деярли тўлиқ қуршаб олган энг йирик ҳарбий машқларини ўтказган эди. Бу АҚШ орол учун рекорд даражадаги 11,1 миллиард долларлик қурол-яроғ пакети ажратилишини эълон қилганидан кейин амалга оширилган.

Ўшанда 10 соат давом этган жанговар ўқ отиш машқлари чоғида Хитойнинг Шарқий ҳарбий қўмондонлиги Тайваннинг шимоли ва жанубидаги сув ҳудудларига ракеталар учирган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Тайвань АҚШ ёрдамида мустақилликка эриша олмаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Тайвань ҳеч қачон давлат бўлмаган – на ўтмишда, на келажакда давлатга айланмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг