Хитой Россия билан ҳамкорлигига рахна солаётган АҚШга жавоб қайтарди
Олам
−
27 Июль 2022
21093Расмий Пекин АҚШнинг Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни чеклашга уринишларидан норози. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзян брифингда айтиб ўтди.
“Биз бир томонлама ноқонуний санкциялар ва экстратерриториал юрисдикция қўлланилишига қатъий қаршимиз”, деган дипломат.
Унинг таъкидлашича, Москва ва Пекин ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатларга асосланган нормал савдо-иқтисодий ҳамкорлик олиб бормоқда. Бу ҳамкорлик учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас ва ташқи таъсирга учрамаган.
Чжао Лицзянни қўшимча қилишича, АҚШ республикачи сенатори Марк Рубио доимо Хитойга қарши позицияда бўлган ва сиёсий одоб-ахлоқи билан ном қозонмаган.
Шундай қилиб, хитойлик дипломат Рубио таклиф қилган ҳар қандай юридик шахсга Россиядан Хитойга нефть ёки суюлтирилган газни олиб ўтувчи танкерларни суғурталаш ёки рўйхатдан ўтказиш учун санкциялар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига изоҳ берган. Сенаторга кўра, Россия нефтини сотиб олиш билан Пекин Украинадаги урушни қўллаб-қувватламоқда.
Аввалроқ АҚШ Конгрессининг республикачи сенаторлари Марко Рубио, Рик Скотт ва Кевин Крамер кеча, 26 июль куни Россиядан Хитойга нефть ёки суюлтирилган газ ташувчи танкерларни суғурта қилган ёки рўйхатдан ўтказган ҳар қандай юридик шахсга нисбатан жазо чораларини кўрадиган қонун лойиҳасини тақдим этгани хабар қилинганди.
Россия Президенти Матбкот котиби Дмитрий Песков бу ташаббусга муносабат билдириб, Кремль у амалга ошмаслигига умид қилаётганини айтиб ўтди.