Кремль АҚШнинг Россия нефтига қарши янги чеклови амалга ошмаслигига умид қилмоқда
World
−
27 July 2022 7471 1 minute
Расмий Москва АҚШ конгрессменларининг Россия нефтининг Хитойга етказиб берилишига нисбатан санкциялар жорий этиш ташаббуси амалга ошмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
“Адашмасам, конгрессменлардан бирининг қонунчилик ташаббуси бор. Умид қиламизки, бу ташаббус дастлабки босқичда қолади”, деган Песков журналистларга.
У АҚШ томонидан Россия нефтини Хитойга етказиб бериш учун санкция қўйилиш эҳтимолига Кремль қандай муносабатда экани ҳақидаги саволга шу тарзда жавоб қайтарган.
Аввалроқ АҚШ Конгрессининг республикачи сенаторлари Марко Рубио, Рик Скотт ва Кевин Крамер кеча, 26 июль куни Россиядан Хитойга нефть ёки суюлтирилган газ ташувчи танкерларни суғурта қилган ёки рўйхатдан ўтказган ҳар қандай юридик шахсга нисбатан жазо чораларини кўрадиган қонун лойиҳасини тақдим этгани хабар қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August