Хитой мудофаа бюджетини деярли 179 миллиард долларга етказишини маълум қилди

Олам

image

Хитой 2020 йилда мудофаа бюджетини 6,6 фоизга ошириб, 178,8 миллиард долларгача етказади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги ҳисоботида маълум қилинди.

Хитой ҳукумати Хитой халқ озодлик армияси (ХХОА) ислоҳотларини чуқурлаштириш ва қуролланиш дастурини тезлаштириш ниятида. "Миллий мудофаа ва қуролли кучлар соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, армияни қўллаб-қувватлаш ва қайта қуроллантириш имкониятларини кучайтириш, мудофаа фани ва технологиясининг инновацион ривожланишига кўмаклашиш керак", дейилади ҳужжатда.

"ХХОАнинг мутлақ етакчилигини қатъиян сақлаб туриш, Марказий ҳарбий кенгаш раисининг жавобгарлик институтига қатъий риоя қилиш талаб қилинади. Хитойнинг давлат суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларини қатъият билан ҳимоя қилиш зарур", дейилади ҳисоботда.

Аввалроқ, Хитой махфий ҳарбий харажатлар қилаётгани сабаб танқид қилингани ҳақида хабар берган эдик. ХХР томонининг маълум қилишича, мамлакат БМТга ҳар йили бу борада ҳисобот беради ва ҳеч қандай махфий харажатларга йўқ қўйилмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой армия

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг