Хитой ҳарбий харажатларида махфийси борми?
Олам
−
21 Май 2020
6562Хитой ҳар йили БМТга ўзининг ҳарбий харажатлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Шу боис ХХРда махфий ҳарбий харажатлар йўқ. Бу ҳақда бугун, 21 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси Чжан Есуй маълум қилди.
"ХХР бюджети тўғрисида" ги қонунга биноан ҳар йилги мудофаа бюджети лойиҳаси Вакиллар кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 2007 йилдан бери Хитой ҳар йили БМТга ўзининг ҳарбий ҳаражатлари, маблағларнинг қаердан келиб чиқиши ва қандай ишлатилиши ҳақида ҳисобот бериб келмоқда", деди Чжан Есуй.
Унинг таъкидлашича, "Хитойда махфий ҳарбий харажатлар мавжуд эмас".
Маълумот ўрнида, 22 май куни Пекинда коронавирус эпидемияси туфайли икки ойга қолдирилган Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг йиллик сессияси очилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь