Хитой коронавирус ҳақида ЖССТга маълумот беришга шошилмаган – ОАВ
Олам
−
03 Июнь 2020
6346Эпидемия бошланишида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан коронавирус ҳақида маълумот олишда қийинчиликларга дуч келди, бу ЖССТ норозилигини келтириб чиқарди. Бу ҳақда ички ҳужжатлар, электрон хабарлар ва интервьюларга таяниб, “Associated Press” хабар бермоқда.
Агентликнинг хабар беришича, бир неча давлат лабораториялари шифрдан чиқарилганидан сўнг, Хитой ҳукумати бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида коронавируснинг геномига оид маълумот бермаган. Вирус ҳақидаги хабар Хитой лабораторияси 11 январь куни вирусология веб-сайтида эълон қилганидан кейингина расмийлар томонидан тарқатилган. "Бундан кейин ҳам, Хитой икки ҳафта давомида ЖССТга беморлар ва инфекция ҳолатлари тўғрисида батафсил маълумот беришга шошилмади", деб хабар бермоқда агентлик январь ойида ЖССТ ходимларининг учрашувлари ёзувларига таяниб.
Ёзувлардан кўриниб турибдики, ЖССТ ходимлари Хитой ҳукуматини улардан кўпроқ маълумот олишлари учун очиқчасига мақташган. Агентликнинг таъкидлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус ҳақида батафсил маълумот ололмаган, чунки Хитой фақат минимал талабни таъминлаган.
Январь ойининг иккинчи ҳафтасида ЖССТнинг Соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян, ҳамкасбларига 2002 йилда САРС эпидемияси такрорланишидан қўрқиб, Хитойга кўпроқ босим ўтказиш вақти келганини маълум қилган.