“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли қурилиши қачон бошланиши айтилди
Олам
−
24 Июнь
6756“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли қурилиши жорий йилнинг 25 август куни бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Чуй вилоятида қуввати 2 МВт бўлган “Иссиқ-Ота-1” кичик гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида маълум қилди.
“Умид қиламизки, 25 август куни биз бу темирйўлни қуришни бошлаймиз. Совет Иттифоқи даврида темирйўл қурилиши бизга келиб тўхтаб қолди. Энди у қурилиш арафасида. Бу Шанхайдан Парижгача бўлган энг қисқа йўл. Биз буни йилига 15 миллион тонна юк деймиз. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ҳисоблашни тугатдик. У яқин 15-20 йил ичида ўзини оқлайди. Агар хоҳласак, 30 йилдан сўнг темирйўлни ўзимизга олиб, денгизга, дунёга савдо-сотиқ қилиш учун чиқамиз”, деган Бош вазир.
Мамлакатнинг Транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Ирисбек Бариевнинг сўзларига кўра, лойиҳа қиймати 4 миллиард 665 миллион долларни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, Қирғизистон, Хитой ва Ўзбекистон биргаликда бунинг ярмини – 2 миллиард 332 миллион долларни тўлайди. Унинг 51 фоизини Хитой, 24,5 фоизини Қирғизистон ва Ўзбекистон қоплайди. Бунда тўғридан-тўғри сармоя сифатида расмий Пекин 1 миллиард 187 миллион доллар, Бишкек 573 миллион доллар ва Тошкент 573 миллион доллар сармоя киритиши керак.
Маблағнинг иккинчи ярми – 2 миллиард 332 миллион доллар Хитой томонидан учта давлат томонидан тузилган Қўшма дизайн компаниясига кредит сифатида берилади.
LiveБарчаси